Ўзбекистонда мандарин рекорд даражада арзонлашди

Ўзбекистонда мандариннинг улгуржи нархи ўтган ҳафтадан буён пастлаб, йилнинг шу даври учун энг паст даражага етди, деб хабар беради Kazinform агентлиги EastFruit таҳлилчилари маълумотига таяниб.

Ўзбекистонда мандарин рекорд даражада арзонлашди
Фото: pixabay.com

Билдирилишича, ўтган ҳафта Ўзбекистонда мандаринларнинг улгуржи нархи кескин – бир ҳафта ичида 38 фоизга тушиб кетган. Бунинг асосий сабаби Ўзбекистон бозорига Покистон мандаринларининг катта миқдорда кириб келишидир.

2023 йилнинг 8 декабридан 15 декабрига қадар Ўзбекистонда мандариннинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 10 мингдан 8 минг сўмгача (371 тенгедан 297 тенгегача), яъни, 20 фоизга пасайган. Октябрь охирларида ушбу меванинг ўртача улгуржи нархи 29 минг сўмлигини (1076 тенге) ҳисобга олсак, мандариннинг қиймати айни пайтгача 3,6 бараварга камайганини билдиради.

Ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда мандарин нархи 27 фоизга, 2021 йилги кўрсаткичга нисбатан эса 33 фоизга арзонлашган.

Маълумот учун, 2022 йилда Эрон Ўзбекистонга мандарин етказиб берувчи мамлакатлар орасида пешқадам бўлган.

Сўнгги хабарлар