Ўзбекистонда мактаб дарслигидаги QR-код онлайн казинони реклама қилувчи веб-сайтга йўналтирилган

Ўзбекистонда мактаб дарслигидаги QR-код онлайн казинони реклама қилувчи веб-сайтга йўналтирилган
Фото: видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда 10 синфлар учун рус тили дарслигида QR-код чоп этилгани, уни босганида казино жойлашган веб-сайт очилгани ҳақида маълумот тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди, деб хабар беради Kazinform .

Маълум қилинишича, 2022 йилда чоп этилган дарсликдаги QR-код ҳаволаси шу пайтга қадар тўғри бўлган ва дарс топшириқларига йўналтирган.

"Бугунги кунда QR-кодга боғланган сайт бузиб кирилганлиги мутахассислар томонидан тасдиқланди. Вазирлик томонидан дарсликдаги машқларни бажариш учун QR-код орқали кирилганда пайдо бўлаётган “онлайн казино” ҳаволасига кириш имкониятини чеклаш бўйича тегишли соҳа ташкилотларига мурожаат қилинди” , — дейилади хабарда.

 

Сўнгги хабарлар
telegram