Ўзбекистонда люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди

TASHKENT. Kazinform - Orient Silk Road Express биринчи люкс поезди хорижлик сайёҳларни Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари орқали олиб ўтиб, Тошкентга етиб келди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Поезд
Фото: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълумотларига кўра, “Буюк ипак йўли” йўналиши бўйлаб саёҳат лойиҳаси Германиянинг Lernidee Erlebnisreisen ва Англиянинг Golden Eagle Luxury Trains сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Поезд
Фото: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати

 

Туристик чартер поездлари Австрия, Англия, Германия, Нидерландия, Индонезия, Ирландия, Испания, Канада, Люксембург, Малайзия, АҚШ, Франция ва Швейцариядан келган сайёҳларга хизмат кўрсатади.

— Жорий йилда 14 та туристик поезд Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланади. Ушбу поездлардан биттаси сайёҳларга хизмат кўрсатишни тугатиб, Тошкентга етиб келди. Иккинчиси ҳозирда Самарқандда сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда, - деб хабар беради “Ўзбекистон темир йўллари”.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар