Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда

Лойиҳа бўйича яқин кунларда қуёш фотоэлектр станциясининг биринчи босқичи - 200 мегаватт қувватини ишга тушириш мўлжалланмоқда.
Хитой давлатидан келтирилган 100 мегаваттга тенг бўлган қуёш панеллари ва ускуналарни ўрнатиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Режа амалга ошгач, бунинг натижасида тармоққа 42 миллион кВт/соат электр энергия етказиб берилади, дейди мутахассислар.
Хитойнинг нуфузли компанияси томонидан инвестициявий қиймати 400 миллион доллар бўлган, 2023-2024 йилларда қуриб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган, салкам 1000 гектар майдонда барпо этилаётган мазкур қуёш фото электр станциясида биринчи босқичда нимстанция қурилиши ишлари ҳам якунига етиш арафасида. Айни дамда ҳудудда 1 минг 700 нафарга яқин ишчи ходим режани ўз вақтида бажариш учун ҳаракат қилмоқда.

Станцияда ишлаб чиқарилган электр энергияни ягона энергетика тизимига улаш учун “Ўзбекистон МЭТ” АЖ маблағлари ҳисобидан 3 та узунлиги 36 километр бўлган 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш ишлари ҳам охирлаб қолган.
Мазкур лойиҳанинг амалиётга татбиқ этилиши бугунги кунда долзарб муаммолардан бири бўлган аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
