Турк кинокомпанияси Жўжи Хон ҳақидаги сериални фақат Қозоғистонда суратга олмоқчи

ASTANA. Kazinform – 14 январь куни Истанбулдаги Karga Seven Pictures кинокомпанияси офисида “Олтин империя” лойиҳаси ижодий жамоасининг учрашуви бўлиб ўтди.

 Түркиялық кинокомпания Жошы хан туралы сериалды тек қана Қазақстанда түсіретін болды
Фото: Kazinform

Йиғилишда ҚР Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин, “Karga Seven Pictures”нинг асосчиларидан Эмре Сахин ва Фикрет Маноглу иштирок этиб, сериалнинг 6 бўлими сценарийси ва бош роллар учун актёрлар таркибини тасдиқлади.

 Түркиялық кинокомпания Жошы хан туралы сериалды тек қана Қазақстанда түсіретін болды
Фото: Kazinform

Қайд этиш жоизки, 4000 дан ортиқ аризалар орасидан 350 нафар актёр танлаб олинди. Улар орасида 250 нафар қозоғистонлик ва Швеция, Бельгия, Англия, Германия, АҚШ, Мўғулистондан 100 нафар актёр бор. Бундан ташқари, учрашувда либослар, декорация ва реквизитлар тақдим этилди.

 Түркиялық кинокомпания Жошы хан туралы сериалды тек қана Қазақстанда түсіретін болды
Фото: Kazinform

Бунгача сериалнинг атиги 40% суратга олиш ишлари Қозоғистонда бўлиши режалаштирилган эди. Бироқ сериалнинг бош продюсери ва режиссёри Эмре Сахин суратга олиш жойларини яхшилаб ўрганиб, бутун суратга олиш ишларини Қозоғистонга кўчиришга қарор қилди. Суратга олиш ишлари 2025 йил февраль ойида бошланади.

 Түркиялық кинокомпания Жошы хан туралы сериалды тек қана Қазақстанда түсіретін болды
Фото: Kazinform

Шу билан бирга, кастингнинг иккинчи босқичини ўтказиш режалаштирилган. Бу ёрдамчи ва болалар роллари учун бўлади.

 Түркиялық кинокомпания Жошы хан туралы сериалды тек қана Қазақстанда түсіретін болды
Фото: Kazinform

“Дара” Президент ташаббуслари жамғармаси жорий этаётган ва Жзжи улусининг 800 йиллигига бағишланган “Олтин Ўрда” сериали сценарийсини яратишда Жастин Поллард (“Викинглар”), Клэр Мурсом (“Қонундан ташқари қирол”) каби машҳур сценарий муаллифлари, шунингдек, қозоғистонлик ва халқаро тарихчилар ва мутахассислар иштирок этди.

 Түркиялық кинокомпания Жошы хан туралы сериалды тек қана Қазақстанда түсіретін болды
Фото: Kazinform

Сериал муаллифлари Жожз улуси, Олтин Ўрда тарихи, кўчманчи халқлар ва қозоқларнинг маданий қадриятлари ва турмуш тарзини ўрганишган.

 Түркиялық кинокомпания Жошы хан туралы сериалды тек қана Қазақстанда түсіретін болды
Фото: Kazinform

Олтин Ўрда тарихи халқаро аудитория ва дистрибьюторларда катта қизиқиш уйғотади. Янги сериал жаҳон томошабинлари эътиборини тортадиган кенг кўламли лойиҳа бўлиши мумкин.

 Түркиялық кинокомпания Жошы хан туралы сериалды тек қана Қазақстанда түсіретін болды
Фото: Kazinform
 Түркиялық кинокомпания Жошы хан туралы сериалды тек қана Қазақстанда түсіретін болды
Фото: Kazinform
 Түркиялық кинокомпания Жошы хан туралы сериалды тек қана Қазақстанда түсіретін болды
Фото: Kazinform

Сўнгги хабарлар