Ўзбекистонда корхоналар кўпроқ қайси соҳаларда фаолият юритмоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонда 601,3 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.

Ўзбекистонда корхоналар кўпроқ қайси соҳаларда фаолият юритмоқда
Коллаж: Миллий статистика қўмитаси

Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:

  • Савдо — 164 481 та;
  • Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 131 925 та;
  • Саноат — 63 861 та;
  • Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 33 966 та;
  • Қурилиш — 33 163 та;
  • Ташиш ва сақлаш — 18 894 та;
  • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 15 341 та;
  • Ахборот ва алоқа — 13 705 та;
  • Бошқа турлар — 125 940 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 20 973 та корхона фаолият юритмоқда.