Ўзбекистонда коллеж директорини калтаклаган ҳоким ўринбосари жазоланди

Ўзбекистон
Фото: Kun.uz

Унга интизомий жазо берилди, бундан ташқари, терговга қадар текширув олиб борилмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги Kun.uzга таяниб.

Фарғона вилояти, Бағдод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарига ҳайфсан интизомий жазоси берилди. Бу ҳақдаги фармойиш туман ҳокими томонидан 22 ноябрь куни имзоланган.

Ҳужжатда қайд қилинишича, ҳоким ўринбосари давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларини «қўпол равишда бузган». Унга Меҳнат кодексининг 312-моддасига асосан ҳайфсан берилган.

Бағдод туманидаги педагогика коллежининг зиммасига газета ва журналларга обуна бўлиш учун қарийб 24 млн сўм режа қўйилган ва бу талабни бажара олмаган коллеж директори туман ҳокимининг ўринбосари томонидан калтакланган.

Бағдод тумани прокуратураси хабарига кўра, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Сўнгги хабарлар