Ўзбекистонда “Қизил китоб”га киритилган ҳайвонларни овлаганлик учун жарима 10 баробарга оширилди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси “Биологик ресурслардан фойдаланиш ва табиатдан фойдаланишни тартибга солиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритди.
Шунга кўра, Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган ўсимликларга зарар етказган шахсларга қўйиладиган жарима миқдори 5 баробарга оширилади. Масалан, агар у йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик бўлса, ҳар бир намуна учун 10 та базавий ҳисоблаш миқдорида (126 571 тенге), нодир тур бўлса — 4 та БҲМ (50 628 тенге) ва камайиб бораётган флора учун 2,5 та БҲМ (31 642 тенге) жаримага тортилади.
Шунингдек, ҳайвонларга зарар етказганлик учун жарима 10 баробарга оширилди. Яъни, эндиликда Ўзбекистон фуқароси қор қоплонини овласа, 3000 та БҲМ (37 миллион 971 минг тенге), хорижий фуқаролар ва юридик шахслар эса 400 минг доллар (183 миллион 614 минг тенге) тўлаши керак.
Ҳужжат 11 декабрдан кучга кирди.
Муаллиф: Алихан Асқар