Ўзбекистонда, Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида зилзилалар содир бўлди
ASTANA. Kazinform - Бугун, 9 сентябрь соат 09:41 да Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида 3 балли зилзила қайд этилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Кабар ахборот агентлигига таяниб.
Қирғизистон Республикаси Миллий Фанлар Академияси Сейсмология институти маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи Кўк-Тош қишлоғидан 10 км жануби-ғарбда, Булоқ-Боши қишлоғидан 21 км ғарбда, Боткен шаҳридан 35 км жануби-ғарбда жойлашган.
Қирғизистоннинг аҳоли пунктларида зилзила кучи: Кўк-Тош қишлоғида 2,5 балл, Булоқ-Баши қишлоғида тахминан 2 балл.
NOVA 24 Telegram-канали хабарига кўра, Ўзбекистон пойтахти Тошкентда соат 05:45 да 3,6 магнитудали зилзила эпицентри Мирзо-Улуғбек туманида сезилган, ер силкинишлари кучи 2 баллни ташкил этган.
Кабар ҳамкор агентлиги томонидан Kazinform учун махсус тақдим этилган.