13:53, 18 Ноябрь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатнинг қиличбозлик федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу мусобақада Грузия, Гонконг, Қозоғистон, Жанубий Корея, Руминия, Сербия ва Ўзбекистондан 50 нафар қиличбозлар ўзаро рақобатлашмоқда.
Маълумот учун, жаҳон кубогининг бугунги баҳсларида саблячи қизлар яккалик баҳсларида медаллар учун куч синашади. Жамоавий баҳслар эса эртага 19 ноябрь куни бўлиб ўтади.