Ўзбекистонда қадимий олтин тангани $100 мингга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Мазкур олтин тангалар ХIХ аср охирига оид "ПЕТРУ БОГДАНОВУ 1899" ёзувли маданий бойлик бўлган, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Боп прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизматига таяниб.

Ўзбекистонда қадимий олтин тангани $100 мингга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Фото: Department_uz

Сурхондарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ж.А. ва А.Ж. ўзаро тил бириктириб, ХIХ аср охирига оид маданий бойликка тааллуқли ҳисобланган "ПЕТРУ БОГДАНОВУ 1899" ёзувли вазни 61,69 грамм бўлган қадимий олтин тангани фуқаро А.Е.га 100 000 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЎР ЖКнинг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сўнгги хабарлар