Ўзбекистонда IT компанияларга бўш бинолардан бепул жой ажратилади

Келгуси йилда Ўзбекистон IT хизматлари ҳажмини 20 триллион сўмга (1,6 миллиард доллар), экспортини эса 800 миллион долларга етказади. Президент Шавкат Мирзиёев республикада рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинган йиғилишда масъул органларга шундай вазифани топширди, деб хабар беради Каzinform агентлиги мухбири.

Ўзбекистонда IT компанияларга бўш бинолардан бепул жой ажратилади
Фото: president.uz

Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, кенгашда вазирликлар ва турли соҳалардаги рақамлаштириш ҳолати муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиётдаги харажатларни фақат рақамлаштириш ҳисобига камайтириш мумкинлигини таъкидлади.

“Рақамлаштиришдан бош тортган раҳбар – коррупцияни бартараф этишга интилмаган раҳбардир”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон раҳбари соҳани ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлади. Шунга кўра, IT компанияларга ҳудудлардаги фойдаланилмаётган бинолардан 1 йил муддатга бепул жой ажратилади. Иқтидорли мутахассисларга компьютер ва жиҳозлар йиллик тўловлар билан таклиф этилади. Бундан ташқари, 50 дан ортиқ IT мутахассислари бўлган компаниялар йиллик иш ҳақи харажатларининг 15 фоизигача қопланади.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда Ўзбекистонда таълим, банк, молия, божхона, қишлоқ хўжалиги, геология каби соҳаларни рақамли трансформация қилиш доирасида 100 та лойиҳа ишлаб чиқилган. Шунингдек, 500 дан ортиқ янги IT компаниялар ташкил этилиб, ушбу соҳага 475 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилди. Йил охирига қадар соҳа томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 10 триллион сўмга (808,2 миллион доллар) етказилиб, уларни экспорт қилиш ҳажми 300 миллион доллардан ошиши режалаштирилган.

Учрашув давомида интернет тезлиги билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинади. Масалан, халқаро автомобиль йўлларининг 20 фоизи мобиль интернет билан таъминланмаган. Шу боис мазкур бизнесга хорижий инвесторларни жалб этиш вазифаси қўйилди.

 

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар