Ўзбекистонда истеъдодли рассомлар ва санъаткорлар учун уй-жой ипотека нархининг 50 фоизини давлат қоплаши мумкин

Уй-жой
Фото: Kazinform

Маданият ва санъат соҳада узоқ йиллардан буён самарали фаолият юритиб келаётган иқтидорли ёш рассомларга, маданият ва санъат соҳаси вакилларига субсидиялар ажратишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди, деб хаб беради Kazinform агентлиги regulation.gov.uzга таяниб.

Ҳар йили маҳаллий бюджетдан шаҳар ва қишлоқ жойларида қурилган кўп қаватли уйлардан бирламчи ва иккиламчи бозорда квартиралар сотиб олиш учун ипотека кредитлари бўйича дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган субсидиялар тегишли молия йили учун тасдиқланган параметрлар доирасида амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори билан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ушбу ҳудудда узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган маданият ва санъат соҳаси вакилларига ҳамда истеъдодли ёш ижодкорларга ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида, бироқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун 192,5 млн сўмдан ҳамда Тошкент шаҳри учун 245 млн сўмдан юқори бўлмаган миқдорда бир марталик субсидия берилади.

Бунда субсидия олиш бўйича тавсиянома олган шахслар ипотека кредити бўйича дастлабки тўловнинг бир қисмини уй-жой нархининг камида 5 фоизи миқдорида ўз маблағлари ҳисобидан шакллантирадилар.

Қайд этилишича, субсидия олиш учун ариза берувчининг даромадида у билан бирга яшамайдиган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам ҳисобга олинади.

Хусусий уй-жойларни қуриш (реконструкция қилиш) учун ипотека кредитлари Тошкент шаҳридан ташқари барча вилоятлар учун ажратилади.

Маълум қилинишича, агар сотиб олинган квартиранинг қиймати хабарномада кўрсатилган уй-жойнинг юқори нархидан ошса, қолган қисми қарз олувчи томонидан шакллантирилган дастлабки тўлов миқдорини ошириш ҳисобига қопланади.

Сўнгги хабарлар