Ўзбекистонда илк бор байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда илк бор байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади. Бу ҳақда ЎР Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Спорт
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

Манбага кўра, 23-25 август кунлари Самарқандда мазкур спорт тури бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади. Баҳслар Марказий Осиёда ягона эшкак эшиш каналида бўлиб ўтади. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидан кейин ташкил этиладиган мусобақада атлетлар ноолимпия масофаларида беллашади.

“Уч йилдирки юртимиз энг оммавий спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатларини қабул қилиб келмоқда. Бу йил ҳам ушбу анъана давом этиб, заминимиз байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича катталар ўртасидаги дунё биринчилигига мезбонлик қилади”, – дейилади манба хабарида.

Сўнгги хабарлар