Ўзбекистонда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади

8-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммити бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

Ўзбекистонда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади
Фото: UzA

Тадбирда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Кун тартибига мувофиқ, ИҲТ доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилади.

Саммит дастури доирасида Ўзбекистон Президенти қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Таъкидлаш жоизки, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига 1985 йилда асос солинган, унинг доимий фаолият юритувчи котибияти Теҳрон шаҳрида жойлашган.

Сўнгги хабарлар