Ўзбекистонда хорижий сиёсий партиялар фаолияти тақиқланди

Өзбекстанда шетелдік саяси партиялардың қызметіне тыйым салынды
Фото: Өзбекстан президентінің баспасөз қызметі

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда хорижий сиёсий партиялар ва уларнинг бўлинмаларини тузиш ҳамда уларнинг фаолиятини амалга ошириш тақиқланади, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунни тегишли ўзгартиришлар билан имзолади.

Ҳужжатда қайд этилганидек, Ўзбекистонда партиялар фаолиятини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан хорижий томонларнинг мамлакат ҳудудидаги фаолиятини тартибга солиш зарурлиги кўрсатилган.

“Юқорида қайд этилган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартишлар хорижий сиёсий партиялар ва уларнинг бўлинмалари ташкил этилиши ва фаолиятининг олдини олишга қаратилган”, - дейилади қонуннинг янги таҳририда.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда бешта сиёсий партия рўйхатга олинган: Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Либерал-демократик партияси, «Миллий тикланиш» демократик партияси, «Адолат» социал-демократик партияси, Халқ демократик партияси ва Экологик партия.

Сўнгги хабарлар