Ўзбекистонда “Хон атлас ҳафталиги” ўтказилмоқда

TASHKENT. Kazinform - Атлас матолари ўзининг турфалиги, гўзаллиги, қадимий ва бетакрорлиги билан неча асрлардан бери дунё аҳлини ҳайратга солиб келмоқда. Шунинг учун ўзбек миллий матосининг мухлислари талайгина, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Ўзбекистонда “Хон атлас ҳафталиги” ўтказилмоқда
Фото: ЎзА

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан жорий йилнинг 9-14 сентябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб “Хон атлас ҳафталиги” тадбирлари ўтказилмоқда. Ҳафталикни ўтказиш ихтиёрий характерга эга бўлиб, вазирлик ва идоралар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, корхоналар, ўқув муассасалари, барча ҳудудларда, маҳаллаларда уюшқоқлик билан ташкил этиш тавсия қилинади.

Ҳафталикни ўтказишдан мақсад ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти, урф-одат ва анъаналари, эстетик қарашлари, шунингдек, ташқи қиёфа, либос борасида ўзига хос хусусиятларини намойиш этиш, барча тоифадаги хотин-қизлар, уй бекалари, ўқувчи-талаба қизлар, ёш келинлар, турли ташкилотларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида миллий қадриятларни тарғиб этиш, уларнинг кийиниш услубини янада такомиллаштиришдан иборат.

Шу билан бирга, кийиниш маданиятига янги услуб ва тамойилларни тавсия этиш, миллийлик ва замонавийлик, маҳаллий ва бадиий жиҳатлар уйғун бўлган, шунингдек, миллий мерос даражасидаги либосларни кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодда миллий ғурур ҳиссини уйғотиш, миллий урф-одат ва анъаналар билан бирга умуминсоний ахлоқ қоидаларини, умумэътироф этилган дид ва эстетик қарашларни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.

Сўнгги хабарлар