Ўзбекистонда ҳавони ифлослантирувчи корхоналар иши тўхтатилади
Ўзбекистон Президенти атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига корхоналар атроф-муҳитни меъёрдан ортиқ даражада ифлослантирса, уларнинг фаолиятини чеклаш ёки тўхтатиб туриш имконини берувчи ўзгартишларни имзолади, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорати тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчаларни имзолади.
Эндиликда атроф-муҳитнинг ҳаддан ташқари ифлосланиши натижасида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилганда корхоналар фаолиятини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш мумкин бўлади.
Қайд этилишича, тузатишлар Ўзбекистондаги экологик вазиятни яхшилашга ёрдам беради.