Ўзбекистонда ҳаво сифати ёмонлашганда иш вақти чекланади

ТASHKENT. КАZINFORM - Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатувчи корхоналар фаолиятини чеклаш ва тўхтатиб туриш шартларига аниқлик киритувчи ўзгартишларни маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон
Фото: Pixabay

Сенаторларнинг фикрича, қурилиш, ишлаб чиқариш ва урбанизация кўламининг кенгайиши атроф-муҳитга чиқаётган зарарли чиқиндилар миқдорининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Янги ўзгартиришга кўра, фавқулодда вазиятлар, эпидемия ва инсон ҳаёти ва соғлигига таҳдид соладиган бошқа таҳдидларнинг олдини олиш мақсадида атроф-муҳитга зарарли чиқиндилар чиқарадиган объектлар фаолиятини 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга чеклаш ва тўхтатиш мумкин бўлади.

Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева табиатни муҳофаза қилиш ва бошқа қонунларда мазмун-моҳиятини бузиб, бошқа мақсадларда қўлланилиши мумкин бўлган нормалар бўлмаслиги клозимлигини таъкидлади.

“Амалда бу турли муаммоларни, тушунмовчиликларни, норозиликларни ва энг ёмони, коррупцияни келтириб чиқариши мумкин. Шу нуқтаи назардан, қабул қилинган тузатишлар муҳим аҳамиятга эга. Чунки мамлакатимизда саноатлаштириш даражаси йилдан-йилга ошиб бормоқда. Шу билан бирга, атроф-муҳитга таъсир доираси ҳам кенгаяди. Айниқса, Тошкентдек катта шаҳримизда ҳавонинг ҳаддан ташқари ифлосланишининг олдини олишда бундай аниқ ҳуқуқий нормалар катта аҳамиятга эга”, – дейди Танзила Норбоева.

Бундан ташқари, аввалроқ экологик вазиятни яхшилаш мақсадида Ўзбекистон пойтахтида автомобилларга бир қатор чекловлар жорий этиш таклиф қилингани ҳақида хабар берган эдик. Хусусан, АИ-80 русумли ёқилғидан фойдаланишни тақиқлаш, 2010 йилгача ишлаб чиқарилган барча автомототранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш, кўмир ва мазутдан фойдаланишдан воз кечиш тавсия этилди.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар