11:56, 18 Ноябрь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради
Ўзбекистонда ҳарбий вертолёт ўқув парвози вақтида ҳалокатга учради, деб хабар беради Кazinform.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, 17 ноябрь куни соат 20:15да Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли Ми-8 вертолёти Самарқанд вилоятидаги “Каттақўрғон” полигонида ўқув-машғулот парвози вақтида ҳалокатга учраган.
“Ҳодиса оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлди. Ҳозирда махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида ишламоқда. Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз”, – дейилади хабарда.