18:40, 30 Июль 2024 | GMT +5
Ўзбекистонда ҳарбий туризмни ривожлантириш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлиги республикада ҳарбий туризмни ривожлантиришни таклиф қилди ва АҚШ, Россия, Хитой каби мамлакатлар тажрибасини қайд этди.
Сайёҳларга музейларга экскурсия, ҳарбий техникада миниш, турли қуроллардан отиш, ҳарбий вертолёт ва самолётларда учиш, далада овқатланиш, полигонларда чодирларда тунаш кабилар таклиф этилмоқда.
Агентликнинг ҳисоблашиша, лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши мамлакатга сайёҳлар оқимини ошириш ва иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилади.
Аввалроқ Қозоғистон ва Ўзбекистон туризм соҳаси вакиллари ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишиб олгани хабар қилинганди. Икки давлат ўртасида янги ҳаво йўлаги очилди.