Ўзбекистонда ҳарбий хизматчиларга казиноларда ўйнаш тақиқланди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жанговар тайёргарлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган қонунни имзолади, деб хабар беради Kazinform ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Армия
Фото: Александр Павский/Kazinform

Ҳужжатга кўра, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши, бировнинг манфаатларига хизмат қилиши, бунинг учун мукофот ёки совға олиши тақиқланади.

Бундан ташқари, улар қимор ўйинлари, чет эл фуқаролигига ариза бериш ва вақтинчалик яшаш учун рухсатномаларни олишдан чекланади.

Ушбу қонун 2025 йил январидан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 сентябрь куни ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳарбий хизматчиларнинг мажбуриятлари ва улар бўйсуниши лозим бўлган тартибларга ўзгартиришлар киритган эди. Унга кўра, қозоғистонлик аскарларнинг қимор ўйнаши тақиқланган.

Сўнгги хабарлар