Ўзбекистонда ҳар шанба куни ўзбек телеканалларида фақат миллий фильмлар намойиш этилади

кино
Фото: pyxabay.com

TASHKENT. Kazinform - 25 апрель куни Ренессанс кино уйида "Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз" шиори остида ўтказилган анжуманда ҳафтанинг ҳар шанбаси «Миллий кино куни» сифатида ўтказилиши белгиланди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, шу куни давлат ва нодавлат телеканалларда фақат миллий фильмлар намойиш этилади. Бу хорижий кинофондлардан қайтарилган ўзбек фильмларининг эталон нусхалари экани таъкидланмоқда.

- Бу акциямиз халқимизга манзур бўлади. Чунки биз акция орқали, аввало янги фильмларимиз билан бирга, ретро фильмларимизни ҳам халқимизга тақдим этамиз. Томошабинларимиз бу фильмларни соғинишган, албатта. Булар хорижий кинофондлардан қайтарилган ўзбек фильмларининг эталон нусхаларидир. Яна шунга аминмизки, Президентимизнинг бу ташаббуси билан томошабинларда ўзбек фильмларига нисбатан қизиқиш янада ортади”, – деди Кинематография агентлиги директори.

Сўнгги хабарлар