11:10, 22 Январь 2026 | GMT +5
Ўзбекистонда ҳар 4 та уй хўжалигининг 3 тасида 16 ёшгача бола бор
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил январь-декабрь ойларида ўтказилган уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, Ўзбекистонда 16 ёшгача болалари мавжуд бўлган уй хўжаликлари улуши 74,3 % ни ташкил этди.
Мазкур кўрсаткич ўтган йилларда қуйидагича:
- 2015 йил — 74,2 %;
- 2020 йил — 74,3 %;
- 2024 йил — 71,6 %;
- 2025 йил — 74,3 %.
Миллий статистика қўмитасининг 2025 йилда ўтказилган уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, Ўзбекистонда тўрт ва ундан кўп болали уй хўжаликлари улуши 8,9 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 664,6 мингта тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп чақалоқ туғилганлиги ҳақида хабар берган эдик.