13:07, 23 Октябрь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда халқаро мусобақа ғолиблари аниқланди

Мусобақада Қозоғистон, Беларусь, Тожикистон, Туркманистон, Арманистон, Қирғиз Республикаларидан ва Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 300 нафардан зиёд спортчи иштирок этди.
Уч кун давом этган мусобақа якунида юнон-рум кураши бўйича ўз вазн тоифаларида Қозоғистондан А.Қурманалиев, Ўзбекистон вакилларидан А.Халимбоев, Т.Туйев, М.Бахшиллоев, А.Абдумуталибов, С.Рустамов, энг оғир вазнда Беларусь Республикасидан Д.Зарубский, эркин кураш бўйича ўзбекистонлик М.Шавкатов, С.Даминжанов, Ш.Поёнов, Н.Абдурашидов, Қирғиз Республикасидан Б.Шарибоғли биринчи ўринларни эгаллади.
Аёллар кураши бўйича 50 кг вазн тоифасида Тожикистондан В.Шакаршоева, қолган 5 та вазн тоифасида қорақалпоғистонлик спортчи қизлар ғолибликни қўлга киритди.