Ўзбекистонда “гонконг гриппи” билан касалланиш ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистонда “гонконг гриппи” билан касалланиш ҳолатлари аниқланди
Фото: Pixabay

Ўзбекистонда H3N2 гриппи (гонконг гриппи) билан касалланиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг хабар беришича, гриппнинг ушбу тури қўмитанинг ҳудудий лабораторияларида ўтказилган таҳлиллар натижасида аниқланган.

Қўмита раҳбарининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, А (H3N2) гриппининг олдини олиш учун 2,2 миллион доза вакцина қўлланилган. Эпидемия мавсуми бошланишидан олдин уни ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, тарбиячилар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги болаларнинг бир қисми қабул қилди.

Бундан ташқари, йил бошидан буён Ўзбекистонда “чўчқа гриппи” номи билан машҳур бўлган H1N1 вирусининг 4 та ҳолати аниқланган.

“Биз лаборатория таҳлиллари орқали эпидемияни кузатмоқдамиз. Биз H1N1 гриппининг 4 та ҳолатини аниқладик. Кўпгина беморлар бокавирус, риновирус, реевирус ёки респиратор синцитиал вирус бор деб ўйламайдилар. Лекин биз уларни лабораторияларда аниқладик ва вазиятни қаттиқ назорат қилмоқдамиз”, - дейди Нурмат Отабеков.

У таъкидлаганидек, кейинги ҳафтада аҳоли ўртасида ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан касалланиш ўтган ҳафтага нисбатан 25,5 фоизга камайди.

 

Сўнгги хабарлар
telegram