08:29, 16 Октябрь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда Германиянинг "Aesculap" академияси мактаби очилади
Ўзбекистонда Германиянинг "Aesculap" академияси мактаби очилади, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ўзбекистон ССВ матбуот хизматига таяниб.

Германияда хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация тиббий технологиялар ишлаб чиқариш борасида дунёнинг етакчи компанияларидан бири — "Aesculap" раҳбарияти билан учрашди.
Музокаралар давомида “Aesculap” академиясида 10 нафар ўзбекистонлик хирург малакасини ошириш ҳамда келгусида Ўзбекситонда мазкур академия мактабини очиш юзасидан келишувга эришилилгани таъкидланмоқда.
Ўзбекистон ССВ Матбуот хизматининг Германиядан тайёрлаган видеолавҳаси ушбу учрашув тафсилотларига бағишланган.