Ўзбекистонда газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 нафар аъзоси вафот этди

TASHKENT. Kazinform - Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида хонадонда газ потлаши оқибатида 4 киши вафот эди. Ҳолат юзасидан текширув бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Kun.uz материалига жавобан маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўзбекистонда газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 нафар аъзоси вафот этди
Фото: видеодан кадр

Маълумотларга кўра, ҳодиса кеча соат 6:30 лар атрофида туман марказидаги "Мустақиллик" маҳалласида, икки қаватли уйнинг 2-қаватидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Дастлабки тахминларга кўра, портлашга хонадонда газ тўпланиб қолиши ва хонадон эгаси буни билмаган ҳолда чироқни ёқиши сабаб бўлган.

Портлаш оқибатида Р.С., М.С. ҳамда уларнинг фарзандлари Ф.Х. ва Д.Х. воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Сўнгги хабарлар