Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 7,4 фоизга ошди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 май ҳолатига Ўзбекистонда 580,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.
Уларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40,2 мингтага ёки 7,4 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони:
- Тошкент шаҳри — 110 815 та
- Тошкент вилояти — 54 874 та
- Самарқанд вилояти — 53 724 та
- Фарғона вилояти — 49 410 та
- Қашқадарё вилояти — 44 492 та
- Андижон вилояти — 35 605 та
- Бухоро вилояти — 35 223 та
- Наманган вилояти — 34 035 та
- Хоразм вилояти — 32 895 та
- Сурхондарё вилояти — 32 320 та
- Қорақалпоғистон Республикаси — 29 682 та
- Жиззах вилояти — 26 916 та
- Навоий вилояти — 24 351 та
- Сирдарё вилояти — 16 509 та
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошига Ўзбекистонда фаолият юритаётган техникумлар сони 712 тани ташкил этган.