Ўзбекистонда эркак бош шифокорни пичоқлади
Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмасига ташриф буюрган фуқаро ва ушбу тиббиёт муассасаси бош шифокори ўртасида жанжал келиб чиқиб, пичоқбозлик билан якунланди, деб хабар беради Kazinform вилоят ИИБ матбуот хизматига таяниб.

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмасида фуқаро Н.А. ушбу бирлашма бўлим бошлиғи Х.Н. билан ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашиб қолган.
Ўзаро жанжал натижасида фуқаро Н.А. бирлашма бўлим бошлиғи Х.Н.га ёнида бўлган пичоқ билан оғир тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЎР ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми "л" банди (қурол ишлатиб, баданга қасддан оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи Н.А. процессуал тартибда қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари вилоят ИИБ назоратига олинган.