Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-июнь ойларида турли русумдаги 235 794 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,8 минг донага ошган.
Улар русумлар бўйича қуйидагича:
- Cobalt — 82 951 дона;
- Damas — 42 663 дона;
- Tracker — 23 249 дона;
- Onix — 18 715 дона;
- KIA — 15 184 дона;
- BYD — 13 405 дона;
- Haval — 5 061 дона;
- Chery — 4 384 дона;
- Chevrolet Damas Move — 600 дона;
- махсус енгил автомобиллар — 29 582 дона.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда умумий фойдаланишдаги қаттиқ қопламали автомобиль йўллари узунлиги 42 054 километрни ташкил этган.