Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда
TASHKENT. Kazinform – ЎР Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–август ойларида турли русумдаги 310 389 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.
“Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 26 минг донага ошган”, - дейилади хабарда.
Ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар моделлар ва брендлар бўйича:
Cobalt — 107 141 дона;
Damas — 55 022 дона;
Tracker — 29 781 дона;
BYD — 23 850 дона;
Onix — 23 498 дона;
KIA — 19 374 дона;
Haval — 6 227 дона;
Chery — 5 751 дона;
Chevrolet Damas Move — 1 530 дона;
махсус енгил автомобиллар — 38 215 дона.