Ўзбекистонда эндиликда мактабда ўқиб туриб, университетда ҳам ўқиш мумкин
Ўзбекистондаги Финландия билан ҳамкорликда очилган Халқаро университетда таълим олиш имконияти эндиликда мактаб ўқувчиларида ҳам мавжуд, деб хабар беради Kazinform агентлиги ISHKI ISHLAR VAZIRLIGI/IIV AKADEMIYA Telegram-каналига таяниб.
Маълум қилинишича, Ҳужжатлар онлайн тарзда интернет манзил орқали қабул қилинади.
9, 10 ва 11-синф ўқувчилари Халқаро Нордик университети Foundation дастурини муваффақиятли битириб, университетда имтиҳонсиз ўқишни 2-курсдан давом эттиришлари мумкин.
Ўзлаштириш кўрсаткичи энг юқори бўлган талабаларга бакалавриат босқичи учун грантлар ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда яшовчи доимий аҳоли сони ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп экани маълум қилинди.