Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 48,3 млрд сўм солиқ тўлаган
2023 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 52 та хорижий компания томонидан 48,3 млрд сўм(1 сўм – 0,000082 АҚШ доллари, таҳририят изоҳи) солиқ тўланган, деб хабар беради Kazinform агентлиги Fiskaltahlillar Telegram-каналига таяниб.
Маълум қилинишича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар кўп.
Ўзбекистон Солиқ кодексининг 281- моддасига кўра, электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.
Бунда, тўланган солиқларнинг 97 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:
Meta - 18,7 млрд сўм;
Google - 14,9 млрд сўм;
Apple - 9 млрд сўм;
Вooking.соm - 1,2 млрд сўм;
Netflix - 916,7 млн сўм;
Xsolla - 613,7 млн сўм;
Yandex - 476,4 млн сўм;
Adobe Systems - 326,5 млн сўм;
Microsoft - 326 млн сўм;
Activision - 310,4 млн сўм.