Ўзбекистонда электромобиллар импорти 6 баробар ошди

Электромобиль
Фото: pexels.com/

Жорий йилнинг ўн ойида Ўзбекистон 22,5 мингга яқин электромобиль импорт қилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 баробар кўпдир, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Ўзбекистон Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга 582,3 миллион долларлик 22 490 дона электромобиль импорт қилинган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3679 та электромобиль кўп. Фақат охирги уч ойда мамлакатга 365,3 миллион долларлик 15100 та электромобиль олиб келинди.

Қўмита маълумотларига кўра, электромобилларнинг асосий етказиб берувчиси Хитой ҳисобланади. Унга импортнинг 91,7%и тегишли бўлса, Гонконгга 5,6% тегишли. Шунингдек, Электромобиллар БАА, Жанубий Корея, АҚШ ва Германиядан олиб келинган.

Сўнгги хабарлар