Ўзбекистонда электробуслар ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда электробуслар ишлаб чиқарилади
Фото: ЎзА

Хитойнинг "Dongfeng motor” автоконцерни Фарғонада электробуслар ишлаб чиқариш бўйича қиймати 100 миллион доллар бўлган инвестицион лойиҳани амалга оширишга киришмоқда, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров “Dongfen motor” автоконцерни бошқарув вакили Ся Тонг Юанни қабул қилди. Учрашувда “Dongfeng motor” компанияси томонидан вилоятда амалга оширишга киришилаётган қиймати 100 миллион доллар бўлган, шу жумладан, биринчи босқичда 45 миллион доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция йўналтириладиган "Dongfeng" электробусларини ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Мазкур корхона Фурқат тумани ҳудудида жойлаштирилмоқда. Вилоят ҳокими бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг яқинда Хитойга амалий ташрифи давомида вилоят раҳбари ушбу компаниянинг ишлаб чиқариш мажмуасида бўлиб, электробуслар ишлаб чиқариш жараёнлари билан жойида танишганди ҳамда вилоятда электробуслар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестицион келишув имзоланган эди.

"Dongfeng Special vehicle" масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси вилоятда давлат рўйхатидан ўтказилди ҳамда янги корхона гувоҳномаси вилоят ҳокими томонидан Ся Тонг Юанга топширилди.  

Сўнгги хабарлар