Ўзбекистонда элчи ва дипломатлар мини-футбол турнирида беллашди

TASHKENT. Kazinform - Республика олий спорт маҳорат мактабининг “Чиғатой” стадионида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси кўмагида XVIII халқаро мини-футбол турнири ўтказилди, деб ёзади ЎзА агентлиги.

Ўзбекистонда элчи ва дипломатлар мини-футбол турнирида беллашди
Фото: ЎзА

Турнир мамлакатда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ва уларга тенглаштирилган ташкилотлар ўртасида дўстона муносабатларни ҳамда спорт дипломатиясини ривожлантириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, норасмий, дўстона мулоқоти учун шароит яратиш мақсадида ташкил этилди.

Ўзбекистонда элчи ва дипломатлар мини-футбол турнирида беллашди
Фото: ЎзА

Мини-футбол турнирида элчилар, дипломатлар, элчихоналар ва халқаро ташкилотлар, компаниялар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ходимларидан иборат 24 жамоа майдонда тўп сурди. Хусусан, Россия, Беларусь, Венгрия, Грузия, Германия, Хитой, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Ўмон Султонлиги, Ҳиндистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Малайзия, Саудия Арабистони вакиллари спортдаги маҳоратини синовдан ўтказди. Шунингдек, дипломатик ваколатхоналар ходимларининг оила аъзолари учун бадминтон, арқон тортиш ва эстафета бўйича беллашувлар ўтказилди.

Мусобақа қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Якуний натижаларга кўра, ғолиблик «Лукойл» жамоасига насиб этди. Россия Федерацияси жамоаси иккинчи, Эрон давлати вакиллари учинчи ўринни эгаллади. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ҳамда фаол иштирокчилар муносиб тақдирланди.

Сўнгги хабарлар