Ўзбекистонда экстремистик гуруҳларга қўшилган 40 дан ортиқ фуқаро қўлга олинди

Ўзбекистонда экстремистик гуруҳларга қўшилган 40 дан ортиқ фуқаро қўлга олинди
Фото: очиқ манбалардан олинган

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда экстремистик гуруҳларга қўшилган 40 дан ортиқ фуқаро қўлга олинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан маълум қилишларича, республикада диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича тезкор чора-тадбирлар кучайтирилган.

— Кеча Тошкент шаҳрида экстремистик радикал гуруҳларга қўшилган фуқароларнинг хонадонларида 45 та тинтув ўтказилди. Гумонланувчилар қўлга олинди, дея хабар беради бошқармадан.

Жорий йилнинг атиги уч ойида диний экстремизм ва терроризм фактлари бўйича 50 та жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, ушбу даврда 188 та маъмурий баённомалар тузилиб, 264 нафар шахсга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

— Ҳурматли фуқаролар, ижтимоий тармоқлар орқали турли радикал гуруҳларга аъзо бўлишдан сақланинг, уларнинг ёт ғояларини тарғиб қилманг. Фарзандларингиз ижтимоий тармоқларда қайси гуруҳларга қўшилишлари, қандай контент, видеолар ва бошқа материалларни томоша қилишларини доимо кузатиб боринг, - дея чақиради ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари.

Аввалроқ Тошкентда одамлар гавжум жойларда хавфсизлик чоралари кучайтирилгани хабар қилинган эди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар