Ўзбекистонда дронларни олиб киришга қўйилган тақиқ декриминаллаштирилмоқда
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари республика ҳудудига учувчисиз учиш аппаратларини ноқонуний олиб кирганлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради Кazinform.

Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистонга олиб кириш тақиқланган товарлар қаторига дронлар ҳам киради. Уларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, шунингдек ўтказиш, олиш, сақлаш ёки фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан белгиланади.
Ҳужжатда жиноий ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга биринчи марта учувчисиз ҳаво воситаларини ноқонуний олиб кирган, ўтказган, сотиб олган, сақлаган ёки ишлатган шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик ўрнига маъмурий жавобгарлик белгилаш, шунингдек, ушбу ҳуқуқбузарликларни такроран бузганлик учун жиноий жавобгарликни енгиллаштирувчи чоралар учун тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.
Ўзбекистонда 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб дронларни олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш тўлиқ тақиқланган эди. Улардан фойдаланиш фақат ваколатли шахслар томонидан чекланган. Дронлар билан барча операциялар республика Мудофаа вазирлиги рухсати билан қатъий равишда амалга оширилиши керак.