Ўзбекистонда давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади

TASHKENT. Kazinform - “Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Президент қарори (ПҚ-400-сон, 22.11.2024) қабул қилинди, дея хабар беради Kazinform агентлиги  huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб.

сўм
Фото: UzA

Қарорга кўра, давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи қуйидаги миқдорларда оширилади:

➖2025 йил 1 январдан бошлаб – 20 фоизга;

➖2025 йил 1 июлдан бошлаб – яна 15 фоизга оширилади.

Давлат маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2025 йилда инфляция даражаси 7 фоиз бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар