Ўзбекистонда Cobalt автомашинаси газ баллони портлаши оқибатида 3 ёшли бола вафот этди

Ўзбекистонда Cobalt автомашинаси газ баллони портлаши оқибатида 3 ёшли бола вафот этди
Фото: Навоий вилояти ИИБ

Навоий вилояти Қизилтепа туманида Cobalt автомашинасига ўрнатилган газ баллони портлади. Оқибатда ҳайдовчи жароҳатланди, унинг 3 ёшли боласи шифохонада вафот этди, деб хабар беради Каzinform агентлиги вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматига таяниб.

Навоий вилояти Қизилтепа туманида Cobalt газ баллони портлаши оқибатида бир киши жароҳатланди, 3 ёшли бола вафот этди.

24 декабрь соат 09:50 атрофида Cobalt автомашинаси тумандаги кафелардан бирининг автотураргоҳда бўлган. Шу пайтда машинага ўрнатилган метан газ баллони портлаб кетиши оқибатида ҳайдовчи ва унинг 3 ёшли вояга етмаган фарзанди турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳайдовчининг фарзанди кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар
telegram