Ўзбекистонда бюджет тақчиллиги 5 миллиард доллардан ошди

Сўмлар
Фото: advantour.com

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда 2023 йил якунига кўра, консолидациялашган бюджет тақчиллиги рекорд даражадаги 59 триллион сўмни (5,025 миллиард доллар) ташкил этиб, ўтган йиллардаги кўрсаткичлардан анча юқори бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, консолидациялашган бюджет даромадлари 321 триллион сўмни, харажатлари 380 триллион сўмни ташкил этди. Консолидациялашган бюджетнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги фарқ 59 триллион сўмни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5,5 фоизни ташкил этди.

Консолидациялашган бюджетга давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари киради.

Вазирликнинг таъкидлашича, дефицит ўтган йиллардаги кўрсаткичлардан анча юқори. Шундай қилиб, 2019 йилда тақчиллик 13,19 триллион сўмни (ЯИМга нисбатан 2,5 фоиз), 2020 йилда – 26,1 триллион сўмни (4,5 фоиз), 2021 йилда – 40,8 триллион сўмни (5,6 фоиз), 2022 йилда – 35,2 триллион сўмни (4 фоиз) ташкил этган эди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар