Ўзбекистонда болаларга нисбатан жиноят содир этган шахсларнинг махсус рўйхати тузилади
“Энди вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик қилган шахсларга болалар билан ишлаш қатъиян ман этилади”, – деб ёзди Танзила Норбоева ўзининг Telegram-каналида.
Шунингдек, апрель ойида вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсларнинг таълим, болалар тарбияси, соғлиқни сақлаш ва ижодий ташкилотларда ишлашини тақиқловчи қонун қабул қилинганини эслатди.
Куни кеча ҳукуматнинг махсус қарори билан вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахслар реестрини юритиш тартиби тасдиқланди.
Унга қасддан одам ўлдириш, вояга етмаганларнинг шаънини поймол қилиш, ўсмирлар тасвири туширилган порнографик маҳсулотларни тарқатиш, фоҳишахона ташкил этиш, терроризм ва бошқа турдаги жиноятлар учун судланган шахслар киради.
Регистр махсус ахборот тизими орқали юритилади.
“Мазкур ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида реестрга киритилган шахсларни иш билан таъминлаш масаласи мониторинг қилинмоқда”, – дейди Танзила Норбоева.