Ўзбекистонда бир ойда 7,6 млн долларлик энергия ресурслари ўғирлангани аниқланди

Ўзбекистонда бир ойда 7,6 млн долларлик энергия ресурслари ўғирлангани аниқланди
Фото: freepik

TASHKENT. Kazinform – 2024 йил январь ойида Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газни ўғирлаш билан боғлиқ 1 мингга яқин ҳолат аниқланиб, давлатга 94,5 миллиард сўм (7,6 миллион доллар) миқдорида зарар етказилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

“Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабарига кўра, Бош прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирлари давомида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 995 та ҳолат аниқланган.

“20 миллион 486 минг кВт/соат электр энергияси ва 47 миллион 387 минг куб метр табиий газ ўғирланиб, давлат манфаатларига жами 94 миллиард 542 миллион сўмлик зарар етказилди”, — дейилади Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” хабарида.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, республиканинг барча ҳудудларида инспекция томонидан 24 969 та профилактика тадбирлари ўтказилган. Ишлар давомида 1540 та тадбиркорлик объекти ва 2565 та ижтимоий соҳа объекти ўрганилди. Текширув натижасида 937 та маъмурий иш қўзғатилиб, 13 145 нафар истеъмолчига нисбатан огоҳлантиришлар берилди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар