Ўзбекистонда бинолардаги мозаикалар маданий мерос объектлари қаторига қўшилди
ASTANA. Kazinform - Ўзбекистон ҳукумати қарори билан Тошкент шаҳри ва республика вилоятларидаги биноларга ўрнатилган 160 га яқин мозаик паннолар Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Gazeta.uzга таяниб.

25 март куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Тошкент шаҳри ва республика вилоятларидаги 157 га яқин мозаик панно монументал санъат ёдгорликлари сифатида Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилди.
2023 йил август ойида Маданий мерос агентлиги илмий эксперт кенгаши томонидан 161 та мозаика ва паннолар рўйхати миллий рўйхатга киритиш учун тасдиқлангани ҳақида аввал хабар берилган эди. Бу мамлакатда мавжуд бўлган барча мозаикалар эмас.
Қарорда реестрни тўлдиришдан мақсад мозаика, панно ва тасвирий санъат асарларини ҳар томонлама ўрганиш, асраб-авайлаш ва улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, уларнинг мамлакат туризм салоҳиятини ривожлантиришдаги ролини оширишдан иборат. Рўйхатга киритилган мозаикалар давлат кадастрига киритилади. Объектларнинг кадастр ҳужжатларига уларнинг маданий қиймати борлиги тўғрисидаги ёзув қўшилади.
Бундан буён биноларда, уларнинг хавфсизлик зонаси чегараларида ва унга туташ ҳудудда амалга ошириладиган ҳар қандай фаолият Маданий мерос агентлиги билан келишилиши керак.