Ўзбекистонда беҳуда ёниб турган чироқлар ва реклама мониторларига қарши рейд бошланди

Ўзбекистонда беҳуда ёниб турган чироқлар ва реклама мониторларига қарши рейд бошланди
Фото: minenergy_uz

"Ўзэнергоинспекция" томонидан республиканинг барча ҳудудларида истеъмолчиларнинг электр энергиясидан самарали ва оқилона фойдаланишларини таъминлаш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилмоқда, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Маълум қилинишича, ушбу тадбирлар истеъмолчиларнинг ушбу ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишларига, шунингдек, тармоқларда юкламаларнинг ортиб кетишини олдини олишга ҳамда барча истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлашга хизмат қилади.

Таъкидланишича, об-ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида электр энергиясидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб боради.

“Бундай пайтларда электр энергиясидан имкон қадар тежамкорлик билан фойдаланишингизни, зарур бўлмаган ҳолларда эса электр қурилмаларини тармоқдан ажратиб қўйишингизни сўраймиз”,- дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар
telegram