Ўзбекистонда барча операция ва реанимация хоналарида камералар ўрнатилади

дтп
Фото: freepik.com

TASHKENT. Kazinform - Ҳукумат қарорига кўра, Ўзбекистонда барча операция ва реанимация хоналарига камералар ўрнатилади, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.

ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, операция ва реанимация хоналарида овоз ва видео ёзиб олиш имкониятига эга камералар ўрнатилади.

Ундаги ёзувлар лицензиатда камида бир йил давомида сақланиши, видеоёзувдаги маълумотларнинг оммавий эълон қилинишига йўл қўйилмаслиги (бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно) ҳамда тиббий махфийликни ҳимоя қилиш қобилияти талаб қилинади.

Мазкур қўшимча талаб ҳам беморлар, ҳам шифокорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилиб, жойларда тиббий хизмат сифатини ошириш, “хавфсиз тиббиёт” стандартларини жорий этиш йўлидаги муҳим қадамдир.

Тиббий хизматни лицензиялашнинг янгиланган ҳужжатидаги ушбу ва бошқа талаблар 2025 йил 1 январдан кучга киради.

Сўнгги хабарлар
telegram