Ўзбекистонда айрим нотариал хизматлар учун комиссия миқдори оширилди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда йрим нотариал хизматлар учун комиссия миқдори оширилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Norma.uzга таяниб.

Ўзбекистонда айрим нотариал хизматлар учун комиссия миқдори оширилди
Фото: ҚР Адлия вазирлиги

Адлия вазирининг 20 февраль кунги буйруғи билан нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, қуйидаги хизматлар учун комиссия тўловлари миқдори оширилди:

а) кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш бўйича маслаҳат бериш, шунингдек, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш — БҲМнинг 10 фоизидан 15 фоизигача;

б) нотариал тасдиқланган шартномаларни тайёрлаш:

  • кўчмас мулкни ўтказиш бўйича — БҲМнинг 20 фоизидан 30 фоизигача;
  • гаров (ипотека) ва лизинг (жисмоний шахслар учун ёки бир томони жисмоний шахс бўлса) — БҲМнинг 15 фоизидан 25 фоизигача.

Нотариуслар томонидан бажариладиган қўшимча юридик ва техник ҳаракатлар учун ундириладиган бошқа комиссия тўловлари миқдорлари бу ерда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон халқаро автобус қатновларида йўловчиларнинг маълумотларини божхона постларига олдиндан етказиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар