Ўзбекистонда аҳоли жон бошига даромад 3 минг долларга етиши кутилмоқда

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев  Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида  ассосий масалага ўтишдан олдин ўтган 5 йилда қабул қилинган дастурлар ижроси қандай таъминлангани ҳақида тўхталиб ўтди , деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

доллар
Фото: freepik.com

Унга кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти 2 карра ўсиб, 100 миллиард долларлик тарихий маррадан ошди. Аҳоли жон бошига даромад 3 минг долларга етиши кутилмоқда (2018 йилда – 1 минг 600 доллар бўлган).

Хусусан, Жаҳон банки 2024 йилда Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиёда иқтисодиёти энг тез ўсаётган 3 та давлат қаторидан жой олганини эътироф этди.

Камбағаллик даражаси сўнгги 4 йилда 23 фоиздан 11 фоизга тушди. Бу йил 9 фоизга тушиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, экспорт қарийб 2 баробар ўсиб, илк бор 25 миллиард доллардан, мамлакатнинг олтин-валюта захиралари эса 40 миллиард доллардан ошди. Ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳажми 6 карра кўпайиб, бунинг ҳисобига 1,5 миллионта юқори даромадли иш ўринлари яратилди. Ялпи ички маҳсулотда инвестициялар улуши 30 фоиз даражасида таъминлангани таъкидланди.

Сўнгги хабарлар