08:38, 04 Ноябрь 2024 | GMT +5
Ўзбекистонда 537 нафар қозоғистонлик таҳсил олмоқда
TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023/2024 ўқув йили бошига Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган энг кўп хорижлик талабалар Ҳиндистондан бўлиб, уларнинг умумий сони 5733 нафарни ташкил этган.
Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларининг давлатлар кесимида тақсимланиши:
Ҳиндистон – 5733 нафар;
Покистон – 1358 нафар;
Туркманистон – 904 нафар;
Россия Федерацияси – 750 нафар;
Қозоғистон – 537 нафар;
Тожикистон – 285 нафар;
Қирғиз Республикаси – 285 нафар;
Афғонистон – 196 нафар;
Хитой – 182 нафар;
Корея Республикаси – 176 нафар;
Канада – 124 нафар;
Бошқалар – 315 нафар.